УМУМАН, БУГУН ОДАМЛАР ЯРАТИЛАЁТГАН ШАРОИТЛАРДАН МАМНУН, КЎРСАТИЛАЁТГАН ЭЪТИБОРДАН БОШИ ОСМОНГА ЕТМОҚДА. ҲУДУДДА БИРОНТА БЕКОР ЮРГАН ОДАМНИ УЧРАТИШ АМРИМАҲОЛ. ҲАММА ҲАЛОЛ МЕҲНАТ ОРҚАЛИ РИЗҚ ТОПМОҚДА.
ҲУДУД, АСОСАН, ДЕҲҚОНЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН, ПАХТА, ҒАЛЛА, ШОЛИ ЭКИЛАДИ. АҲОЛИ ДАЛА МАЙДОНЛАРИГА ШОЛИ, ТОМОРҚА ЕРЛАРИГА РЎЗҒОРБОП ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ ЭКИШАДИ. МАҲАЛЛАДА ИШСИЗЛАР ЙЎҚ, ИШЧИ КУЧИ ЕТИШМОВЧИЛИГИ БОР.
ЙИҒИН ҲУДУДИДА БИРОРТА БЕКОРЧИ ОДАМ ЙЎҚ. УЙДА ЎТИРГАН АЁЛЛАР ҲАМ ТУРЛИ ЮМУШЛАР БИЛАН БАНД. БЕШТА ТИКУВ ЦЕХИНИНГ ҲАР БИРИДА КАМИДА ТЎРТ НАФАРДАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ДОИМИЙ ИШ ЎРНИГА ЭГА. УЛАР АҲОЛИ БУЮРТМАСИ АСОСИДА ТУРЛИ МАҲСУЛОТЛАР ТИКИШАДИ.
БИР ТАДБИРКОРИМИЗ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШГА МЎЛЖАЛЛАНГА МИНГ ТОННАЛИК МУЗЛАТКИЧ ҚУРМОҚЧИ БЎЛИБ, КЕРАКЛИ ЖИҲОЗЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН ХИТОЙГА ПУЛ ЎТКАЗГАНДИ. БИРОҚ МАҲСУЛОТ ҲАМ, ПУЛ ҲАМ ЙЎҚ. ШУ МАСАЛАДА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЎЛСА, ТАДБИРКОР УЧУН ҲАМ, АҲОЛИ УЧУН ҲАМ ЯХШИ БЎЛАРДИ.
БУГУНГИ АВТОҲАЛОКАТЛАР ҲАР БИР ОТА-ОНАНИ ТАШВИШГА СОЛМОҚДА. ГУЛБОҒЛИК ОТА-ОНАЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ МАКТАБГА ЭСОН-ОМОН БОРИБ КЕЛИШЛАРИ УЧУН ЙИҒИН ҲУДУДИДАН ЎТУВЧИ “УРГАНЧ–ЯНГИАРИҚ” АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИГА СВЕТОФОР ЎРНАТИШ ЗАРУР.
— Маълумки, маҳалла ходимлари туну кун аҳоли хизматида. Айрим вақтлар шанба-якшанба кунлари ҳам аҳоли мурожаатлари билан шуғулланиш, тўй-ҳашам, маросимларда тартибга солиб туришга тўғри келади. Айтингчи, қонунчилик бўйича маҳаллада меҳнат муносабатлари қандай тартибга солинади? Раиснинг иш вақти расман белгиланганми? Нуратдин ГЕНЖАЕВ, Элликқфалъа туманидаги “Қаватқалъа” маҳалласи раиси. Элмурод ҚАРШИЕВ, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъул ходими: — Айтиш керакки, юқоридаги масалалар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 ноябрдаги тегишли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида”ги Низом асосида тартибга солинади. Унга кўра, фуқаролар йиғини раиси ва ходимларининг меҳнат мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, шунингдек, улар ўртасидаги ўзаро муносабат масалалари маҳалланинг ички ҳужжатларида аниқлаштирилади. Низомга асосан, маҳалла раиси ва ходимларининг иш тартиби қирқ соатлик ва олти кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда, Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан тасдиқланадиган ички тартиб қоидаларига кўра белгиланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида қонунчиликда белгиланган ваколатларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олиниб, иш вақтининг жамланган ҳисоби юритилади ва иш куни соат 07-00 дан 22-00 гача тақсимланади. Маҳалла ходимларининг мослаштирилган иш вақти жадвали ходимларнинг лавозим мажбуриятларини бажаришини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда — фуқаролар йиғини раиси томонидан, маҳалла раисининг иш вақти жадвали эса — Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан белгиланади. Иш жадвали уларнинг бевосита фуқаролар йиғини биносида бўлиш вақти кўрсатилган ҳолда умумий кўринадиган жойда осиб қўйилади. Маҳалла раиси ва ходимларига ҳар йили 24 кунлик ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади. Яна бир жиҳат, фуқаролар йиғини раиси ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тегишли ҳудуддаги аҳоли сонига мутаносиб равишда амалга оширилади. Мисол учун, маҳалла раислари хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари, хонадонлар сони 501 тадан 1000 тагача бўлган маҳаллада — МҲТЭКМнинг 4,5 баравари, хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — МҲТЭКМнинг 5 баравари миқдорида иш ҳақи олади.
Sign in to your account