Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Солиқ тушумларидан ҳануз маблағ ажратилмаган…”

АММО БУ ЖАРАЁНДА МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИГА СОЛИҚ ЙИҒИМЛАРИДАН 10 ФОИЗ МИҚДОРДА ПУЛ АЖРАТИЛИШИ КЕРАК ЭДИ.

Маҳаллани ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фуқаролар мурожаатларига ечим топиш, албатта, асосий вазифамиз.

Маҳалла раислари ва ходимлари аҳолидан солиқ тушумларини йиғишда солиқ органларига кўмаклашиш баробарида уларга ҳар томонлама ёрдамлашиб келаётгани рост. Сабаби, солиқ органларига ҳудудлардаги аҳоли вакилларининг айни дамдаги ҳолатини ва солиқ тушумларини тўлашга қурби етиш-етмаслигини маҳалла ходимлари яхши билишади. Аммо бу жараёнда маҳалла ходимларига солиқ йиғимларидан 10 фоиз миқдорда пул ажратилиши керак эди. Лекин ҳали ходимларимизга бу маблағ ажратилмаган, маҳалла бюджетига ҳам тушириб берилмаган. Айтилган гаплар айтилганича қолиб кетди. Қачон туширилиши эса ҳали ҳам бизга қоронғу.

Таклифим шуки, маҳалла ходимларига солиқ йиғимларидан ажратиладиган пул маблағлари маҳалла бюджетига тушириб берилиши керак. Сабаби, маҳаллаларда кам таъминланган, моддий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий дафтарлардан ёрдам ололмайдиган аҳоли вакилларига шу маблағ ҳисобидан ёрдам бериларди. Маҳаллаларда ҳеч бир дафтарга киритилмаган, аммо эҳтиёжманд оилалар мавжуд. Уларга ўша солиқ йиғимларидан ажратиладиган маблағлардан ёрдам кўрсатиларди. Қолаверса, маҳалла марказларини таъмирлаш ёки уларнинг моддий-техник базасини янгилашга ҳам ўша маблағлар ишлатилса, маҳалла бюджети шаклланиб, фуқаролар йиғини ўзини ўзи таъминлашга ўтармиди…

Шу билан бирга, маҳалла ҳудудида боғ ташкил қилиш ниятимиз бор. У ерга мевали дарахт кўчатларини ўтқазиб, унга масъул этиб маҳалладаги моддий таъминотга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг икки нафар фарзандини бириктирардик. Уларга ойлик иш ҳақини ҳам маҳалла бюджетидаги маблағдан ажратардик.

Ҳаким СУЛТОНОВ,

Бўка туманидаги

«Кулдирок» маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бир оила уйли бўлди, лекин…

Ўтган ҳафта охирларида ижтимоий тармоқларда бир блогер Янгийўл шаҳридаги эски поликлини биносида яшаётган уйсиз, тўрт фарзанднинг онасига уй олиб беришга зарур маблағ йиғиш учун хайрия видоеси эълон қилинди. Бир кун…