Ҳудудимизда 570 та хонадон бўлиб, унда 3100 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг асосий “драйвер”и тадбиркорлик ва лимончилик. 100 дан ортиқ хонадонларда лимон етиштирилади. Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори билан ҳамкорлигимиз кутилган натижалар беряпти. Масалан, ҳоким ёрдамчиси кўмагида маҳаллада оилавий даромадларни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш, томорқа экинларидан даромад қилишлари учун аҳолига турли кредит, ссудалар бериш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. 2 кишига субсидия асосида тикув машинаси, 4 нафарга имтиёзли кредит берилди.
Шунингдек, фуқаролар йиғинимиздаги аҳолининг 1 минг 446 нафардан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади. Хотин-қизлар фаоли Малоҳат Алимова томонидан ўтказилган охирги ўрганишлар давомида биргина “Аёллар дафтари”га киритилган 89 та оиладаги аёлдан 72 нафари ўзи танлаган касб-кор бўйича ишга жойлаштирилиб, ҳозирда мўмай даромадига эга бўлмоқда. Қолганларга ҳам лаёқати ва мутахассислигига мос равишда ҳудуддаги ижтимоий соҳа иншоотлари, меҳнат жамоалари ва ишлаб чиқариш корхоналаридан таклифлар билдирилмоқда. Уйида касаначилик асосида якка тартибда ишлаб, тикув корхоналари буюртмаларини бажариб, шунинг орқасидан рўзғори кам-кўстини қоплаётганлар ҳам талайгина. 76 та аёллар дафтарида.
Маҳаллада ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказиш борасида ҳам ёшлар етакчиси Шарифжон Маҳмудов томонидан 19 нафар йигит-қизлар «Ёшлар дафтари»га киритилиб, 3 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун, 2 нафарига тўлов-контракт пуллари, 2 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроллари ажратилди. 12 нафаврига 20 сотихдан ер берилди. Уюшмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўтган даврда турли спорт мусобақалари ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Ўз навбатида ҳудудимизнинг инфратузилмасини яхшилашга қаратилган ишлар ҳам режали олиб борилмоқда. Масалан, 2023 йилда 13,5 км. ичимлик сув тармоғи тортилди. 1 та янги сув сақлаш иншооти қурилди, 1 та мавжуд иншоот қайта таъмирланди. Чархпалак кўчасининг 800 метри асфальтланди.
Ишларнинг бориши ёмон эмас. Аммо маҳалла ходимлари учун етарли шароитларга эга бино керак. Ҳозирда барча ходимлар савдо дўконининг 1 та хонасида ижарага турибмиз. Бино учун ер бор, муаммо маблағда. Бундан ташқари ички кўчаларнинг 8 км. қисмини асфальтлаш лозим. Ҳар икки муаммоимиз мутасаддиларга берилган. Бундан ташқари аҳоли учун мини стадион йўқ. “Ташаббусли бюджет”га бу таклифимизни киригандик, аммо юта олмадик.
Азизбек АБДУҚАҲҲОРОВ,
Учқўрғон туманидаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси.