Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ҳолат
-+=

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНМОҚДА

Ҳозирда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси йирик савдо тармоқларида озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, ёғ, гўшт, сут, шакар ва б.қ.) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига тенг рақобат шароитини яратиш ва улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадидаўрганишлар ўтказмоқда.

Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларида маҳсулотни етказиб берувчи ёки етказиб бериш таклифи рад этилган,жумладан қуйидаги ҳолатларга дуч келган тадбиркорлик субъектлари (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар)ни ушбу ўрганишларда фаол иштирок этишга таклиф этмоқда.

Хусусан, йирик савдо тармоқлари томонидан:

– хизмат кўрсатиш имконияти бўла туриб асоссиз равишда шартнома тузишни рад этиш;

– йирик савдо тармоқлари томонидан етказиб берувчиларнинг товарларига нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш;

– бошқа йирик савдо тармоқлари билан шартнома тузмаслик шартини белгилаш ёки ушбу шарт билан шартнома тузишга розилик бериш;

– етказиб берувчиларга шартнома тузишда асоссиз талаблар белгилаш, шу жумладан товарни сотиб берганлик учун мукофот пули (ретро бонус) ва/ёки уни савдо растасининг истеъмолчиларга яққол кўринадиган жойларда жойлаштириш учун қўшимча тўлов тўлаш шартини мажбуран қабул қилдириш;

– товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгилаш, шу жумладан бир хил товар учун тўлов муддатларини ҳар хил белгилаш;

– маҳсулотлар учун тўловни амалга ошириш муддатларига риоя этмаслик;

– маҳаллий ва импорт товарларга нисбатан тенг бўлмаган шароитлар яратилганлиги ва шу каби бошқа ҳолатлар бозорда тенг рақобат таъминланиши билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса  эндиликда Рақобат қўмитасининг сўровномаларида ўз таклиф ва мурожаатлари билан қатнашиб боришлари мумкин. Қўмита томонидан ишчи гуруҳ тузилган  ва бу борада комплекс ўрганишлар олиб борилиб, тадбиркор (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар)лардан таклиф ва шикоятларни қабул қилиш  тизими фаолият олиб бормоқда.  Шунингдек, сўровномада  (https://raqobat.gov.uz/ishchi-guruh/) таклиф ва мурожаатларни Қўмита веб-сайти ва ягона 1159 ишонч рақами орқали қолдириш имконияти мавжуд.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Биз рақамлар ортидан қувмадик, ҳисоботлар билан ҳисоблашмадик…”

“ТОП-100”: СИЗНИНГ ҚАНДАЙ ТАШАББУС ВА ТАЖРИБАНГИЗ БОР?     Йиғинимиз мамлакатимиз маҳаллалари орасида “ТОП-100” таликдан ўрин олгани бежиз эмас. Бу натижа ортида ҳар бир хонадон, ҳар бир оила ва ҳар…