Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Ён-атрофдагилар бизга ҳавас билан қарашяпти”

БУГУН ЁН-АТРОФДАГИ МАҲАЛЛАЛАР БИЗГА ҲАВАС БИЛАН ҚАРАМОҚДА. САБАБИ — РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ МАҲАЛЛАМИЗДА ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРДИ, “ОБОД ХОНАДОН”, “ОБОД КЎЧА” ВА “ОБОД МАҲАЛЛА” МЕЗОНЛАРИ АСОСИДА МАҲАЛЛА ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ.

Маҳалламизда 3 550 нафар аҳоли истиқомат қилади. Асосий “драйвер”имиз — ҳунармандчилик. Охирги хатловда 78 нафар ишсиз рўйхатга олинган эди. Ҳозирда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 7 нафарига субсидия олишида кўмаклашдик. Қолган фуқароларни ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштиряпмиз.

Маҳалламизда 30 нафардан ортиқ тадбиркор бор. Яна бир қувонарли ҳолат — йил охиригача фаолиятини тўхтатиб қўйган “Антекс” тикувчилик корхонаси қайта иш бошлаяпти. Тахминан 500 та иш ўрни яратилиши кутиляпти.

Қолаверса, кўчаларимиз обод ва кўркамлашиб боряпти. Яшаш учун қулай ва замонавий шароитлар яратиляпти. Яқингача маҳалламиз инфратузилмаси ҳавас қиларли даражада эмасди. Йўллар абгор, шароит ачинарли ҳолатда эди. “Оғир ҳудуд” тоифасига киритилгандик.

Бугун ён-атрофдаги маҳаллалар бизга ҳавас билан қарамоқда. Сабаби — Республика ишчи гуруҳи маҳалламизда ўрганишлар олиб борди,  “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Ҳозирда аҳоли бандлигини таъминлаш, “оғир ҳудуд” тоифасидан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди. 11,2 км. кўчани асфальтлаш, 4 та янги трансформатор ўрнатиш, 250 та эски симёғочларни таянч устунларга алмаштириш, 6 км. сув тармоғини тортиш, 4 та сув минорасини таъмирлаш ва 2 та янги минора қуриш ишлари режалаштирилган. Ҳозиргача 1 км. ички кўча асфальтланди. 3 км. дан ортиқ ичимлик сув тармоғи тортилди. 71 та янги таянч устунлар ўрнатилди.

Айтиш керакки, маҳалламиз кенг кўламли яратувчанлик, бунёдкорлик ҳудудига айланган. Лойиҳага кўра, тиббиёт пункти, жамоатчилик маркази, давлат-хусусий шерикчилик асосида оталар чойхонаси, нуронийлар маскани барпо этиш мўлжалланган. Ҳозирда бу йўналишлардаги ишлар бошланиб, бино ва иншоотлар пойдевори учун жой ҳозирлашга киришилди. Аҳоли тураржойларининг қиёфаси ҳудуднинг бўлғуси манзарасига монанд тарзда ўзгармоқда. Фуқароларнинг яшаш уйлари, кўп қаватли турар жойларни таъмирлаш, тоифаларга ажратилган ҳолда амалга оширилмоқда. Қувонарлиси, бу ишлар аҳоли ташаббуси ва ҳашар йўли билан бажарилмоқда. Хонадон эгалари билан биргаликда 523 та хонадоннинг 372 таси таъмирлаб бўлинди.

Шунингдек, эски кўчалардаги ариқ ва зовурларни тозалаш, янги йўлаклар бунёд этиш, муқаддас зиёратгоҳларни ободонлаштириш, кўприклар қуриш, кўчаларга видеокузатув мосламаси ўрнатишга алоҳида эътибор берилмоқда. Лойиҳалардаги ишларга туман, вилоят, республика бюджетидан жами 21 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Ўтган йили болалар боғчаси таъмирланиб, қўшимча бино қурилганди. Эндиликда 8-мактаб учун 540 ўринли қўшимча бино ва спорт зали барпо этилди. Биргина спорт залини қуришга 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Албатта, бу ишлар маҳалла аҳли кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиб, уларнинг қалбида шукроналик ҳиссини уйғотмоқда.

Зоҳиржон КАРИМОВ,

 Фурқат туманидаги

“Чиркай” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Фарзандингиз нима билан банд?

    Шахсий ноутбугим бузилиб қолиб, уни таъмирлашга устага бердим. Шу боис бир ишимни якунлаш учун компьютер клубига боришга тўғри келди. Қўшни маҳалладаги ана шундай бир кўнгилочар масканга йўл олдим.…