Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Корхона қурилса, ишсизлар корига ярарди…”

ЎТГАН ЙИЛЛАРДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ТЎХТАБ ҚОЛМАДИ. МАҲАЛЛАНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТДИ. АЙНИҚСА, ИЧИМЛИК СУВ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИШ УЧУН ЗОМИН ТУМАНИДАН СУВ ТАРМОҒИ ТОРТИЛЯПТИ. ҲОЗИРДА 3 ТА КЎЧАМИЗГА ИЧИМЛИК СУВ ЧИҚДИ.

Маҳалламиз қўшни Тожикистон билан чегарадош. Бу ерда яшовчи 3 332 нафар аҳолининг 90 фоизини тожик миллати вакиллари ташкил этади. Тан олиш керак, маҳалламиз кейинги йилларда эътибордан четда, қаровсиз ҳолатга келиб қолганди.

Қишлоқда газ қувурлари ишдан чиққан, электр таъминотида узилишлар рўй бериши натижасида кўчалар кечаси қоронғи зимистонга айланганди. Ички йўллар бутунлай яроқсиз ҳолга келганлиги боис қиш ойларида лой–балчиқли кўчаларда юриб бўлмасди. Кўп қаватли уйларнинг томидан чакки ўтиб, иситиш тизимлари деярли ишламасди. Бу ерда аҳоли фаровон яшашига тўсқинлик қилаётган муаммолар кўп йилдан бери ўз ечимини топмаётганди.

2018 йил “Обод қишлоқ” дастури асосида Ховособод маҳалласини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “ Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, катта бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Бир ярим ой ичида қишлоқда 25 йил ичида ечилмаган муаммоларга ечим топилди. Қишлоқдаги 26 км. ички йўлларга тош тўкилиб, созланди. 12 та икки қаватли уйлар капитал таъмирдан чиқарилди. Чириган газ қувурлари янгиларига алмаштирилиб, хонадонларда “зангори олов” порлай бошлади. Синган, ишдан чиққан симёғочлар ўрнига янгилари ўрнатилди, Кўчаларга электр ёритқичлар қўйиб чиқилди. 4-умумтаълим мактаби, катта стадион, ёзги дам олиш клуби, қишки клуб, болалар боғчаси таъмирланди.

Кўчалар, йўлларнинг бўйлари, аҳоли томорқаларига мевали дарахт, гул кўчатлари ва арча ўтқазилди. Кам таъминланган оилаларнинг уйлари ҳомий ташкилотлар томонидан таъмирлаб берилди. Қабристон ва Ховос тепалигини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бўйича кўз қувонадиган ишлар амалга оширилди. Қаровсиз бўлган, ташландиқ ҳолга келиб қолган Ховособод бугун обод ва гўзал гўшага, яшаш тарзи янгиланган, шаҳарлардагидан қолишмайдиган масканга айланди.

Ўтган йилларда бунёдкорлик ишлари тўхтаб қолмади. Маҳаллани ободонлаштириш ишлари давом этди. Айниқса, ичимлик сув билан боғлиқ муаммога ечим топиш учун Зомин туманидан сув тармоғи тортиляпти. Ҳозирда 3 та кўчамизга ичимлик сув чиқди. Агар ишлар тўла якунланса, 90 фоиз кўчаларимиз ичимлик сув муаммосидан халос бўлади. Фақат Навгузар кўчамизга бу сув тармоғи етиб бормаган. Шу боис бу кўчада сув муаммоси сақланиб қолади.

Навбатдаги қиладиган режаларимиз қаторида 5 км. ички йўлимизни асфальтлаш, кўчаларга тунги ёритгич ўрнатиш, Кўҳна Ховос кўчамизга газ тармоғи, Навгузар кўчамизга электр тармоғи тортиш ишлари турибди. Бундан ташқари, 70 та эски симёғочлар янгисига алмаштирилиши лозим. Шунингдек, ҳудудда давлат боғчасига эҳтиёж бор.

Агар ишлаб чиқариш корхонаси қурилса, ишсизликни тугатишга катта туртки бўларди. Ҳозирда 50 нафар ишсиз рўйхатга олинган. Кўплаб фуқаролар қўшни маҳаллаларга, туман марказига қатнаб ишлашга мажбур бўлмоқда. Ўзимизда иш ўрни бўлса, узоққа бормасди. Асосий “драйвер”имиз деҳқончилик бўлса-да, ҳозир бу соҳа фойдасиз бўлиб бормоқда. Чунки оқава сув йўқлиги учун экинлар қуриб қолмоқда. Шунинг учун камида 2 та сув қудуғи қазиш керак. Бу масалалар бўйича туман ҳокимлигига, халқ қабулхонасига таклиф берилган. Ҳозирча жавоб бўлган йўқ.

 

Жамшер ҚОРАБОЕВ,

Ховос туманидаги

“Ховособод” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан четда қолдирамиз. Аслида, болада ижобий ёки салбий хислатларнинг шаклланишида оила даврасида айтилган гаплар ва муҳокама қилинган мавзулар ҳал қилувчи…