Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ҳолат
-+=

Тошкентга трамвай қайтадими?

— Кейинги пайтда бот-бот Тошкентга яна трамвайлар қайтиши ҳақида гап-сўзлар янграй бошлади. Бу қанчалик тўғри?

Аваз ШОДМОНОВ, Тошкент шаҳри? Чилонзор тумани.

Наврўз АШИРМАТОВ, Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари.

— Пойтахт аҳолиси йилига 100 минг нафарга, транспорт воситалари сони 2022 йилда 76 мингтага ўсганини ҳисобга олсак, ҳозирда тирбандлик кузатилаётган асосий транспорт артерияларимизга юклама ортиб боришини тушунамиз. Айниқса, бу юклама ўқув йили бошланишида — сентябрь ойида яққол намоён бўлади.

Айни шу омиллар натижасида пойтахтга яна трамвайларни қайтариш ҳақида таклифлар бўлаётгани ҳақиқат. Аммо бу бирданига бўладиган жараён эмас. Ўзига хос тартиблари бор. Яъни аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бир томонга бир соат ичида ҳаракатланадиган жамоат транспорти ташув қувватларига асосан, турлари танланади. Олдин оддий автобуслар, кейин алоҳида йўлакларда ҳаракатланадиган кичик интервалли катта ва 130 та йўловчига мўлжалланган ўта катта сиғимли автобуслар, талаб яна ортиб борганида эса бир вақтнинг ўзида 250 та йўловчи сиғдирадиган замонавий трамвай тизимини, кейинги босқичда битта ҳаракат таркибида 1 200 тагача йўловчи сиғдирадиган метро тизимлари жорий этилади.

Ҳозирда ўта катта сиғимли автобусга эга паркимиз бўла туриб, тирбанд бўлган кўчаларда автобус йўлаклари ўрнига трамвай тизимини жорий этиш тўғри қадам бўлмайди. Сабаби, геология тадқиқот ишлари, лойиҳалаш кейин узоқ муддатли қурилиш ишларини олиб бориш 3-5 йилни талаб этади. Бу ерда бизга маълум олдинги трамвай ҳақида гап кетмаяпти, янги трамвай тизими атрофдаги иншоотларга вибрацион таъсир кўрсатмайдиган, рельслари чоксиз ва деярли шовқинсиз ҳаракатланадиган, талаб этиладиган ҳудудларда контакт рельслар орқали электр қувватланиб ҳаракатланиш имкониятига эга, 3 ёки 5 секциядан иборат, 250 та йўловчи сиғимига эга замонавий трамвай ҳақида гапиряпмиз. Яъни жараёнга инсонлар учун жамоат транспорти ракурсида қарашимиз зарур.

Ҳозирда мавжуд ҳолатни таҳлил қилган ҳолда, биринчи навбатда, шаҳримизнинг 13 та муҳим транспорт коридорларида жамоат транспорти учун устуворликни таъминлаш, янги трамвай лойиҳаларини эса прогноз даврларда аниқ катта оқим бўладиган йўналишлардан бошлаш, кейинчалик талабдан келиб чиқиб, бу тизимни ривожлантириб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Мен боғ барпо этишга чоғландим, сиз ҳам юринг…”

ИНСОН ВА ТАБИАТ   Куни кеча пойтахтимизда бунёд этилаётган Миллий дендрология боғида Президентимиз бошчилигида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди. Албатта, дастлабки ниҳолни Юртбошимиз экиб бердилар. Мен бу жараённи кузатар эканман,…