ЖОРИЙ ЙИЛ 1-МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ “БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”НИНГ СТРИТБОЛ ЙЎНАЛИШИДА РЕСПУБЛИКАДА 1-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ. НАТИЖАДА МАҲАЛЛАДА МИНИ ФУТБОЛ, ВОЛЕЙБОЛ, БАСКЕТБОЛ МАЙДОНЛАРИДАН ИБОРАТ СПОРТ КОМПЛЕКСИ ҚУРИЛАДИГАН БЎЛДИ. ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ҲАМ ТЕЗ КУНЛАРДА БОШЛАНАДИ.
Маҳалламиз уч ёшга тўлди. 2020 йил “Чортоқ” маҳалласидан алоҳида ажралиб чиққан. 2017 йилдан буён маҳалла раиси – аввал “Чортоқ” маҳалласида, 2020 йилдан буён эса “Қирариқ” маҳалласи раиси бўлиб ишлаб келяпман. Йиғин “драйвери” — тикувчилик ва касаначилик. Маҳалламиз янги ташкил этилганда 3 нафар тадбиркор бор эди, ҳозир уларнинг сони 25 нафарга етди. Аксарияти маҳсулотларини Россия ва Туркия давлатларига экспорт қилади. Бошқалари пойтахтимиздаги йирик бозорларга буюртма асосида етказиб беришади. Ҳар бир тадбиркорга уч нафар ишсиз аҳолини бириктириб қўйганмиз. Улар ҳам келгусида ўз бизнесларни бошлашлари мумкин. “Бир нуронийга ўн нафар ёш” тамойили асосида ҳар бир нуронийга 10 нафар ёшни бириктириб берганмиз. Нуронийларимиз “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 1 гектар боғ яратиб, унда олма, олхўри, шафтоли ва манзарали дарахтларни парваришламоқда. Ёшлар ҳам нуронийларга кўмак бериб, боғдорчилик тажрибасини орттирмоқда. Кейинги уч йилда ижтимоий соҳада катта ўзгаришлар бўлди. 300 ўринли мактаб қурилди, 320 та хонадонга сув тармоғи тортилиб, ҳисоблагичлар ўрнатилди. Янги қурилган 35 та хонадонимиз табиий газ тармоғига уланди. Болаларнинг мактабга хавфсиз бориб кенлишлари учун 1 километр пиёдалар йўлакчаси қурилди. Тупроқ кўчаларимиз шағалаштирилди. Яна бир янгилик, маҳалламизда спорт комплекси ва сув ҳавзаси қурилмоқда. 120 ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосида боғча ҳам очиляпти. Уч йилда битта катта чойхона ва ресторан фаоляити йўлга қўйилди. Қувонарлиси, 2022-2023 йиллар давомида йиғинимизда бирорта жиноятчилик ва ажрим қайд этилмади. Оғриқли муаммоларимиздан бири — маҳалла идорамиз йўқ. “Маҳалла бешлиги”нинг бир қисми мактаб биносида, яна бир қисми тадбиркор биносида ўтирибди. Моддий-техник базалар ҳам мавжуд эмас. Ички кўчаларимизни асфальтлаб, болалар майдончаси ва мини футбол майдони қуриш керак. Мактаб ўқувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун мактабга ўтадиган катта йўл чорраҳасига светофар ўрнатиш зарур. Кузатувларимиздан маълум бўляптики, сўнгги йилларда асабий ҳолатдаги аёллар сони ортиб бормоқда. Улар оилавий ва маиший муаммолар гирдобида қолмоқда. Ана шундай психологик муаммоларга дуч келаётган аҳоли билан алоҳида шуғулланиш учун ҳар бир маҳаллада психолог штатини жорий этиш керак. Лола ШОНАЗАРОВА, Янгийўл туманидаги “Қирариқ” маҳалласи раиси
ЭСКИНИ ЯМАГУНЧА ЭСИНГ КЕТАДИ, ДЕГАНЛАРИДЕК ИДОРАМИЗНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН ҲАМ ЕТАРЛИ МАБЛАҒ ТОПОЛМАЙ САРСОН БЎЛЯПМИЗ.
УЧТА ХОНАДАН ИБОРАТ ЭСКИ МАҲАЛЛА ИДОРАМИЗДА ЭСА “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ”НИНГ ТЎЛАҚОНЛИ ФАОЛИЯТ ЮРИТИШИ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЙЎҚ. ТЎКИЛИБ ТУШАЙ ДЕБ ТУРГАН ИДОРАМИЗНИ ТЕЗРОҚ ТАЪМИРЛАБ ОЛМАСАК, ЁҒИНГАРЧИЛИКДА ҚОЛИШИМИЗ ТАЙИН.
“МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ”, БЎЛАЖАК “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИБ БОРИШИ ЛОЗИМ. УНИНГ МАҲАЛЛА ИДОРАСИДА ЎТИРИБ, ҲУЖЖАТ ИШЛАРИНИ ҚИЛИШГА ВАҚТИ ЙЎҚ. ШУ БОИС МАҲАЛЛАГА КОТИБ ЁКИ ИШ ЮРИТУВЧИ ШТАТИНИ КИРИТИШ КЕРАК. БУСИЗ БИРОР НАТИЖАГА ЭРИШИШ МУШКУЛ.
УМУМАН ОЛГАНДА, ҲУДУДДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ КЎПАЯЁТГАНИ АҲОЛИНИНГ МАҲАЛЛАДАН ЧИҚМАГАН ҲОЛДА ДАРОМАД ТОПИШИГА ИМКОНИЯТ ЯРАТМОҚДА. БУГУН БУ ЕРГА КЕЛСАНГИЗ, БИРОРТА КИШИНИНГ БЕКОР ЮРГАНИНИ КЎРМАЙСИЗ.
Sign in to your account