Менда савол бор

Бола пули тайинлашда қандай ўзгариш бўляпти?

АГАР УШБУ ҚАРОР МУҲОКАМАДАН ЎТИБ, КУЧГА КИРСА, БОЛАЛАРИНИ ЁЛҒИЗ ТАРБИЯЛАЁТГАН АЁЛЛАР ЭРИНИНГ ДАРОМАДИ ЁКИ МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБГА ОЛИНИБ, БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ РАД ЭТИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ УЧРАМАЙДИ.

63

Ипотека кредит тўловидан даромад солиғини қайтариб олса бўладими?

АГАР 2023 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН КЕЙИН ИПОТЕКА КРЕДИТИ ҲИСОБИГА ОЛИНГАН КЎЧМАС МУЛК 36 ОЙ ИЧИДА БОШҚА ШАХС НОМИГА ЎТКАЗИЛСА, СОЛИҚ ИМТИЁЗИ ҚЎЛЛАНИЛГАН БУТУН ДАВР УЧУН СОЛИҚ ТЎЛАШ МАЖБУРИЯТИ ТИКЛАНГАН ҲОЛДА БЕКОР ҚИЛИНАДИ.

567

Санаторийларга йўлланма қаердан берилади?

ЙЎЛЛАНМАЛАР ҚУЙИДАГИ ТОИФАДАГИ КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ: УРУШ НОГИРОНЛАРИГА ВА ҚАТНАШЧИЛАРИГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН ШАХСЛАР; ҲАЛОК БЎЛГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ЯНГИ НИКОҲДАН ЎТМАГАН БЕВА ХОТИНЛАРИ (БЕВА ЭРЛАРИ);

159

Қандай ҳолларда пенсия қайта хисобланади?

ФУҚАРОЛАР ПЕНСИЯНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ УЧУН ЮҚОРИДА КЎРСАТИБ ЎТИЛГАН ҲУҚУҚЛАР ПАЙДО БЎЛГАНИДАН КЕЙИН ИСТАЛГАН ВАҚТДА МУРОЖААТ ЭТИШЛАРИ МУМКИН

159

“Тунги вақт” ва “шовқинсиз давр” белгиланади

— Шаҳар маркази бўлгани учун маҳалла ҳудудида турли кафе-ресторанлар, кўнгилочар жойлар мавжуд. Айрим ҳолларда фуқаролар мазкур жойлардан турли шовқинлар, ёқимсиз ҳидлар чиқаётганидан шикоят қилишади. Шундан сўнг, муаасаса масъулларига тегишли тушунтиришлар берилади. Айтингчи, қонунчиликда бу ҳақда нима дейилган? Жўра ТЎРАЕВ, Когон шаҳридаги Абдулла Қодирий номли маҳалла раиси. Ёқутхон ЮСУПОВА, Адлия вазирлиги масъул ходими: — Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, 23.00 дан 06.00 гача бўлган муддат тунги вақт саналади. Бу вақтда фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, умуман, шовқин чиқарувчи ишлар қилиш фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача жарима солишга сабаб бўлади. Айтиш керакки, ҳозирда қонунчиликка айрим ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилган. Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳасига кўра, “тунги вақт” — соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар, “шовқинсиз давр” — иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, эндиликда зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларни атроф-муҳитга ҳамда аҳоли саломатлигига бевосита зарар етказувчи зарарли манбалар деб эътироф этиш кўзда тутилган. 2024 йил 1 январдан бошлаб “тунги вақт” ва “шовқинсиз давр” мобайнида бир қатор тақиқлар ўрнатилади. Аҳоли пунктларида дарахт кесувчи, майса ва ўтларни ўрувчи электр ҳамда бензин двигателлар ёрдамида ишлайдиган мосламалардан фойдаланиш, очиқ осмон остида кўнгилочар-томоша тадбирларини (мусиқий, концерт, спорт, реклама ва бошқалар) ўтказиш, якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш шулар жумласидан.  

144

Кимларга ер сотиб олиш учун 33 миллион сўм берилади?

БИР МАРТАЛИК ТЎЛОВ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР, ТАРКИБИДА ШУНДАЙ ТОИФАДАГИ АЪЗОСИ БОР ОИЛАНИНГ ЁКИ УЛАРНИНГ ВАКИЛЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОН ОРҚАЛИ ЕР УЧАСТКАСИНИ СОТИБ ОЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ УЧУН АЖРАТИЛАДИ.

96